“Coca-cola”даги давлат улушига талабгорлар аниқланди

Жамият 7431
image

“Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (кейинги ўринларда - Компания) устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича биринчи босқич якунланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Биринчи босқичда компаниядаги давлат улушини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан таклифлар 2021 йил 15 январга қадар қабул қилинди.

Давлат улушини сотиб олиш бўйича Агентликка ва Молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушган.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасини инобатга олган ҳолда ҳамда Компания устави ва унинг фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатлар талабларига мувофиқ, Компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда кўриб чиқилган. Сотиш учун белгиланган мезонларга мос келган топилган талабгорлар аниқланган ҳамда кейинги босқичга ўтказилган.

Қайд этилишича, ушбу талабгорлар билан музокаралар жараёни давлат улушини сотиш бўйича жалб этилган халқаро маслаҳатчилар – “Rothschild & Cie” инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи, Франция) ва “Dentons” юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи, Буюк Британия) иштирокида давом эттирилади.

Мазкур босқичда талабгорлар билан Ошкор этмаслик тўғрисидаги тегишли битимлар имзоланади. Компания тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан Ахборот меморандуми, Компаниянинг молиявий ҳисоботлари, бизнес-режаси, юридик, молиявий ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари уларга тақдим этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 271
Рейтинг: 3
Теглар
t
×