Давлат бюджети харажатлари кўпайтирилмоқда: куч тузилмалари қўшимча 1,4 трлн олади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг 2021 йилга мўлжалланган Давлат бюджети харажатлари қарийб 12 трлн сўмга кўпайтирилмоқда. Тегишли қонун Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида маъқулланган.

Қонун билан 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари бўйича ўзгартиш киритилмоқда.

Хусусан, инвестиция дастурларига 6,0 трлн. сўм, айрим муассасаларга киритилган қўшимча штат бирликларини молиялаштириш учун 1,4 трлн. сўм ҳамда мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига 1,4 трлн. сўм ажратилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, жорий йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун режалаштирилган 3,0 трлн. сўм маблағ тўлиқ ишлатилганлиги туфайли қўшимча маблағ захирасини яратишга 1,3 трлн. сўм ажратилади.

Қонунда давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда болалар қамрови ортганлиги сабабли 1,1 трлн. сўм қўшимча субсидия ажратиш, қолаверса, “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришга 1,3 трлн. сўм маблағ йўналтириш назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат бюджети

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг