Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 31 октябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи куун баҳслари ўтказилди. 

Бироз аввал, 90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов финал баҳсини ғалаба билан якунлади. Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши спортчиси ҳал қилувчи беллашувда бразилиялик Годой Де Мачедо устидан зафар қучди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Давлат Бобонов финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди.

Шунингдек, 40-маротаба ташкил этилаётган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Келдиёрова ва Дилшодбек Баратов ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқишган эди. 

Маълумот учун, Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) янгиланган рейтингига кўра, Давлат Бобонов биринчи ўринда қайд этилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Давлат Бобонов Ҳарбийлар ўртасида ЖЧ IJF

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг