Давергеодезкадастр қўмитаси Олтиариқдаги коррупцион ҳолатга муносабат билдирди

Жамият 1732
image

Аввалроқ, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри мутахассиси катта миқдорда пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. Давергеодезкадастр қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълум бўлишича Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига фуқаро М.Э. 2018 йил 2 октябрдан шартнома асосида Ишлаб чиқариш бўлимига 2-тоифали мутахассис сифатида ишга қабул қилинган бўлиб, асосий вазифаси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳисобланган.

Фуқаро М.Э. ва корхона раҳбари ўртасида Давергеодезкадастр қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини талабларига риоя этиш ҳақидаги келишув шартномаси 2018 йил 2 октябрь санасида имзоланган.

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан жойларда бир неча бор ходимлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилганида ҳар бир ходим, у раҳбар бўладими, оддий мутахассис бўладими иш фаолияти давомида ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этмаслигини, тўғри ва ҳалол ишлаш кераклиги, энг аянчли ҳолат саналган коррупцияга қўл урмаслиги доимо таъкидлаб ўтилиб, тушунтириш ишлари амалга ошириб келинган.

Ушбу хусусида ҳар бир раҳбар, мутахассис ходимлар, хусусан М.Э. билан ҳам Давергеодезкадастр қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини талабларига риоя этиш ҳақидаги келишув шартномаси имзоланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×