Олтиариқда 30 минг “кўки”ни талаб қилган кадастр ходими қўлга олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик билан шуғулланаётган "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Э.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар О.Н. ва Ф.Т.ларнинг ишончига кириб, "М" фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини фуқаро О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 22 минг АҚШ доллари ва 28,5 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Департамент олтиариқлик кадастр ходими

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар