“Coca-cola”нинг давлат улуши сотилиши бўйича қўшимча маълумот берилди

Жамият 5960
image

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 16 декабрдаги “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги Эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 апрелидан 24 майгача бўлган муддатда:

  • талабгорларга компанияга ташриф буюриш, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш, компания раҳбариятига қўшимча саволлар бериш ва улар билан суҳбат ўтказиш имконияти берилди;
  • талабгорлардан (ва уларнинг ваколатли маслаҳатчиларидан) келиб тушган тушган саволларга жавоблар берилиб, менежмент тақдимоти сессиялари ва онлайн мулоқотлар ўтказилди;
  • талабгорларга давлат улушини олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда талабгорлардан компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинган.

Мазкур таклифлар “Rothschild & Cie” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмаси билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, Давлат тендер комиссияси томонидан сотиш жараённинг якуний босқичини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Хабарга кўра, ушбу босқичда давлат улушини сотиш, нархини аниқлаштириш ва олди-сотди шартларини яхшилаш мақсадида талабгорлар билан қўшимча музокаралар ўтказилади. Натижаси бўйича савдо ғолиби компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Coca-cola”даги давлат улушига талабгорлар аниқланганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 3.2
t
×