Дастлабки вакцина ҳаммага ҳам таъсир кўрсатмаслиги мумкин – эксперт

Саломатлик 2730
image

Коронавирусга қарши вакциналарнинг биринчи авлоди барча учун ҳам самарали бўлмаслиги мумкин ва фақат вақтинчалик таъсирга эга бўлади. Бу фикрни Буюк Британия ҳукуматининг вакциналар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Кейт Бингем “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

"Вакциналарнинг биринчи авлоди номукаммал бўлиши мумкин. Бундан ташқари, биз вакциналар инфекциянинг олдини олмаслиги, аммо симптомларни камайтириши ва шунга қарамай, улар ҳаммага таъсир қилмаслигига тайёр туришимиз керак", деб ёзади Бингем.

Шунингдек, у вакцинани ривожлантириш борасида ҳаддан ташқари оптимизмдан воз кечишга чақирди. "Бизда вакцина бўладими ёки йўқми, билмаймиз", деди Бингем.

Ўз навбатида, Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок BBC’га берган интервьюсида мамлакатда коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш 2021 йилнинг биринчи ярмида бошланишини тахмин қилган эди.

Бугунги кунга қадар Буюк Британияда клиник синовларда олтита истиқболли номзод вакцинаининг ўн миллионлаб дозаларини етказиб бериш бўйича олдиндан шартномалар мавжуд. Қиролликнинг энг катта умиди Оксфорд университети томонидан инглиз-швед фармацевтика компанияси AstraZeneca билан биргаликда ишлаб чиқилаётган вакцинада бўлиб турибди. Ушбу вакцинанинг учинчи босқичи Буюк Британия, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Японияда давом этмоқда ва яқин орада АҚШда яна бошланиши керак.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3
t
×