Даштда 5 кун қор еб омон қолган чўпон қутқариб қолинди (видео)

Олам

image

Кеча, 22 март куни Қозоғистоннинг Абай вилоятида 5 кун қор еб омон қолган чўпон қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Nur” хабар берди.

Қайд этилишича, 1969 йилда туғилган эркак 17 март куни Абай туманида жойлашган фермер хўжалигидан от миниб, чорва қидириш учун чиқиб кетгач, қайтиб келмагани ҳақида қутқарув хизматларига хабар келиб тушган.

Аниқланишича, чўпоннинг оти йиқилиб тушган. Уни оёққа турғазишга уринаётганда эркак от остида қолиб, оёғи синиб кетган. Шундан сўнг от кетиб қолиб, уни чўлда ёлғиз қолдирган.

Чўпон 5 кун давомида қор ейиш орқали омон қолган. Қутқарувчиларнинг айтишича, нисбатан илиқ об-ҳаво совуқ уришининг олдини олишга ёрдам берган.

Қидирув ишларига ФВВ кучлари, полиция ходимлари ҳамда йўқолган чўпоннинг қариндошлари жалб этилган.

Кеча, 22 март куни эрталаб қидирув гуруҳи эркакни чўл ҳудудидан топган.

Чўпонга иссиқ чой берилиб, шикастланган оёғи маҳкамланган ва унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ғаввослари каналда чўкаётган одамни қутқариб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон чўпон Абай вилояти қутқариб қолинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг