Назарбоевнинг қизи президентликка даъво қиладими?

Олам 8460
image

Аввалроқ, Қозоғистон Республикасининг вақтинчалик президенти Қосим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаатида мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 9 апрель куни Қосим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаатидан кейин Қозоғистонда президентлик учун даъвогарлик қилиши мумкин сиёсий шахслардан бири Дариға Назарбоева сайловда қатнашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "Tengrinews" хабар берди.

Қозоғистон Республиксининг биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ҳозирда Сенат раиси ҳисобланади. У Қосим-Жомарт Тоқаев президент бўлгач, бу лавозимга сайланганди.

“Йўқ, Дариға Нурсултоновна номзодини қўйишни режаоаштирмаяпти”, деган унинг ёрдамчиси Сауле Мустафоева. 

Маълумот учун, Қозоғистонда 9 июнь куни муддатидан олдин сайлов ўтказилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×