Дард устига чипқон. Хитой қирувчи самолётлари Тайванга кирди
Олам
−
25 Февраль 2022
50660Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланган кун, кеча, 24 февралда Хитойнинг тўққизта самолёти Тайвань ҳудудига кирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Тайвань ҳарбий департаментининг маълум қилишича, миссияда Хитойнинг саккизта J-16 қирувчи самолёти ва битта Y-8 разведка самолёти Тайвань назорати остидаги Пратас ороллари шимоли-шарқидаги ҳудуд устидан парвоз қилган.
Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумни қайтарган. Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблаган Тайвань мунтазам равишда Хитой ҳаво кучларини босиб олишга уринишлар ҳақида хабар беради.
Таъкидланишича, Тайвань ҳукумати жанговар тайёргарлик даражасини оширган.
Расмийлар Хитой Украина инқирозидан фойдаланиб, орол томон ҳаракатланишидан хавфсираб, Украинадаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Хитой Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Тань Кефэй Тайвань Хитойнинг “асосий муаммоси” эканлигини ва улар чет ел аралашувига тоқат қилмасликларини тасдиқлаган.
“Биз Америка томонини Тайвань масаласининг юқори сезгирлигини тан олишга, Хитойнинг ички ишларига аралашишни тўхтатишга ва олов билан ўйнашни бас қилишга чақирамиз”, деган Тань Кефэй.
Айни пайтда АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Тайванга кўпроқ ресурслар ажратишни режалаштирмоқда.
ХХР марказий ҳукумати ва Тайвань ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда, Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чанг Кайши бошчилигидаги Гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтгандан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980-йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990-йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар - Тайвань бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Бўғозлар бўйлаб алмашинув бўйича Тайпей жамғармаси орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь