Данияликлар Калифорнияни сотиб олишни таклиф қилди

Олам

image

АҚШнинг Гренландияни аннексия қилиш қарори ортидан Даниянинг Калифорнияни “сотиб олиши” ҳақидаги сатирик петицияси кенг тарқалиб, унга 200 000 дан ортиқ данияликлар имзо чекди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу петиция Дания суверенитети остидаги Гренландия оролини аннексия қилиш ёки сотиб олиш борасидаги тажовузкор режаларига жавобан ташкил қилинган. Шу билан бирга, Трамп Арктика ҳудудига эгалик қилиш даъвосига қарши бўлган европалик иттифоқчиларга АҚШга импорт қилинадиган товарларга 10 фоиздан 25 фоизгача божхона тарифлари жорий этиш билан таҳдид қилгани сабабли мазкур петиция глобал эътироф этилмоқда.

Қайд этилишича, мурожаат ҳозирда “Denmarkification.com” номли веб-сайтда жойлаштирилган. У ерда Дания Американинг энг аҳолиси кўп бўлган штатини сотиб олиши ва уни “Янги Дания” деб қайта номлаши таклиф қилинган.

“Қачондир харитага қараб: “Биласанми, Данияга нима етишмайди? Кўпроқ қуёш нури, пальма дарахтлари ва роликли конькилар, деб ўйлаб кўрганмисиз? Хўш, энди бу орзуни ҳақиқатга айлантириш учун умрда бир марта учрайдиган имконият пайдо бўлди. Келинг, Калифорнияни Дональд Трампдан сотиб олайлик!”, деб ёзилган киноявий руҳдаги саҳифада. 

Шунингдек, петициянинг яна бир бўлимида Калифорнияни сотиб олиш “эркин дунёни ҳимоя қилиш” учун зарур эканлиги таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Давосда иқтисодий форумдаги чиқишида Европа Гренландияни АҚШга бериши кераклигини айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Калифорния Данияликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг