Данияда 400 йиллик бинода ёнғин чиқди

Олам

image

Бугун, 16 апрель куни Дания пойтахти Копенгагенда XVII асрга оид эски фонд биржасида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин бинони таъмирлаш вақтида чиққан. Оқибатда бинонинг диққатга сазовор жойи – аждаҳо тожи шаклидаги учи қулаб тушган.

Дания Маданият вазири Якоб Энгел-Шмидт бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида “400 йиллик Дания маданий мероси ёнмоқда”, деб ёзди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, биржа биноси  XVII асрда қурилган бўлиб, Дания савдо палатаси унга 1857 йилдан бери эгалик қилади. Ушбу бинода 1974 йилгача Копенгаген фонд биржаси жойлашган. Биржа биносидаги тож Дания, Норвегия ва Швециянинг рамзи ҳисобланади ва унинг баландлиги 56 метрни ташкил қилади.

1974 йилдан буён бино Дания Савдо-саноат палатасининг бош қароргоҳига айланган.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин Дания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made