Дания ўзининг барча артиллериясини Украинага топширмоқчи

Олам

image

Дания ўзининг барча артиллериясини Украинага топширади, чунки ўзи ундан фойдаланмайди. Бу ҳақда Дания Бош вазири Метте Фредериксен маълум қилди.

“Дания ўзининг барча артиллериясини Украинага ўтказишга қарор қилди”, деган сиёсатчи 60-чи Мюнхен Хавфсизлик конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, Европада ҳали ишлатилмаётган ҳарбий техника, жумладан, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд. Бош вазир давлатларни бундай қуролларини Украинага топширишга чақирди.

"Шанба куни бу уруш бошланганига икки йил тўлар экан, биз Украина кўпроқ юкларни олишига ишонч ҳосил қилишимиз керак", дейди Дания ҳукумати раҳбари.

Фредериксеннинг аниқлик киритишича, у Киевни ўқ-дорилар, артиллерия, узоқ масофага учувчи ракеталар, учувчисиз самолётлар ва F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш учун коалиция доирасидаги кўмакнинг кучайишини назарда тутяпти.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа давлатлари “Украина узоқ муддатда Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши учун Киевни қисқа муддатда керакли нарсалар билан таъминлаши керак”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Украина Президенти Владимир Зеленский Данияга сафари давомида Бош вазир Метте Фредериксен билан Жанубий Ютландиядаги Скридструп аэропортида F-16 қирувчиларидан бирини кўздан кечирганди. Кейинчалик ўтказилган матбуот анжуманида Метте Фредериксен Дания F-16 қирувчи самолётларини Украинага 2024 йилга яқинроқ етказиб беришга умид қилаётганини айтганди. Бироқ Украина F-16 қирувчи самолётларини қабул қилгани ҳақида ҳали ҳам хабар қилинмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Дания Метте Фредериксен артиллерия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг