Дания Украина инфратузилмасини тиклаш учун 22 млн доллар ажратди
Олам
−
13 Январь
3666Дания ҳукумати Украинага яна бир ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди.
“Бу сафар у инфратузилмани тиклаш – электр ва иссиқлик таъминотини таъминлаш, шунингдек, миналарни аниқлаш ва зарарсизлантиришга қаратилган”, дейилади Қироллик ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Бу Украина учун жамғарма доирасида ажратилган учинчи ёрдам пакети бўлиб, у учта йўналишда – ҳарбий ёрдам, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Бу сафар пакетнинг қиймати 151 миллион крон (22,2 миллион доллар)га етди.
Қайд этилишича, Дания Украинага энг катта кўмак бераётган давлатлардан бири саналади. Янги пакетни ҳисобга олган ҳолда, мамлакат ушбу мақсадлар учун 30,95 миллиард крон (4,5 миллиард доллар) сарфлади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Дания Украина учун F-16 қирувчиларини беришга тайёрлигини эълон қилган эди.