Дания F-16 қирувчи самолётларини Украинага қачон юборишини маълум қилди

Олам

image

Дания Украинага биринчи F-16 қирувчи самолётларини жорий йилнинг ёзида топширмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

“Даниянинг биринчи F-16 жанговар самолёти шу йилнинг ёзида Украинага топширилиши кутилмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, биринчи F-16 қирувчи самолётларини топширишнинг аниқ муддати украиналик учувчиларнинг тўлиқ тайёргарлиги ва мамлакатда зарур ёрдамчи ходимлар ҳамда тегишли логистика ва инфратузилманинг мавжудлигига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина F-16 қирувчи самолётларини қачон қабул қилишини аниқ билмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина F-16 Дания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг