Дана Уайт матбуот анжуманида жанг сўраган тожикистонликни UFC'га олди
Спорт
−
25 Октябрь
2215Кеча, 24 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида Ultimate Fighting Championship (UFC) жангчилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва анжуманда тожикистонлик MMA жангчиси Доробшоҳ Наботов промоушен раҳбари Дана Уайтдан UFC'дан жанг беришни сўради.
Тадбир давом этаётган бир пайтда Доробшоҳ микрофон олдига келиб Уайтга у билан шартнома имзолаш илтимоси билан чиқди.
Эътиборлиси, мабуот анжуманида қоидага кўра, фақат ОАВ вакиллари жангчиларга савол бериши мумкин, бироқ Уайтдан жанг сўраган киши профессионал жангчи Доробшоҳ Наботов бўлиб чиқди.
Анжуманда Дана Уайт унинг ёши, MMA'даги рекорди ҳақида сўради. Наботовнинг айтишича, у MMA'да 9 та жангда ғалабага эришган. “Tapalogy” маълумотларига кўра эса 25 ёшли тожикистонлик жангчи 7 та ғалабага эга.
Дана Доробшоҳни UFC'га олишга рози бўлди. Энди у Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилади. Агар Наботов ғалаба қозона олса, UFC жангчисига айланади. Енгил вазн тоифаси вакили бўлган аралаш яккакурашчи шу вақтга қадар ASA Young Eagles, Ural FC, AMC Fight Nights каби лигаларда жанглар ўтказган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь