Damas ва Labo машиналарини ишлаб чиқариш оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 20 миллион доллар инвестиция эвазига Damas ва Labo автомашиналарини ишлаб чиқариш ҳажми орттирилади. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтилди. 

Маълум қилинишича, ушбу сессияда Президент 14 та йирик саноат лойиҳаси инфратузилмаси учун қўшимча 100 миллиард сўм йўналтириш, Урганчда электротехника ва фармацевтика саноат парклари ташкил қилиш бўйича кўрсатма берган.

Шу билан бирга, 20 миллион доллар инвестиция эвазига Damas ва Labo автомашиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилган. Бу орқали 300 та янги иш ўрни яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм Damas Labo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг