Damas билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 май куни Хоразм вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

ЙТҲ соат 17:20ларда Урганч шаҳри “Хива-Урганч” йўлининг 1-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 26 ёшли Х.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли ҳамда ҳайдовчи, 36 ёшли М.Ф. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллари тўқнашган. Зарб оқибатида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг