Дам олиш кунлари Ерни 5 балли магнит бўронлари қоплайди

Бу қизиқ

image

10-11 август кунлари Ерда юқори балли магнит бўронлари кузатилади. Бу ҳақда “Метеонова” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 10 август куни геотаъсирнинг энг чўққига чиққан нуқтаси соат 05:00 дан 17:00 гача давом этади ва 11 августда ҳам худди шундай  ҳолат кузатилади. Кечқурун соат 17:00 дан кейин қуёш фаоллиги 3 баллгача пасаяди.

Маълумот учун, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш кўрсаткичли шкала бўйича ўлчанади, энг юқориси G5 – “жуда кучли" ва G1 "заиф" ҳисобланади.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилади. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўронлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг