Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?
Бу қизиқ
−
01 Март 2024 20258 1 дақиқа
Ўзгидромет 2-3 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 март куни у 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Шунингдек, Республика ҳудуди бўйича дам олиш кунлари ҳарорат асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 2-3 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари -1/+1 даража, кундуз куни 2-3 мартда +1/+4 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Март ойининг дастлабки кунларида ҳарорат фони баҳорнинг бошланиши учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади. Аммо кейинги ҳафта, ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди.
Жавоҳир Йўлдашов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025