Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 2-3 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража  илиқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 март куни у 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.  

Шунингдек, Республика ҳудуди бўйича дам олиш кунлари ҳарорат асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 2-3 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари -1/+1 даража, кундуз куни  2-3 мартда +1/+4 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Март ойининг дастлабки кунларида ҳарорат фони баҳорнинг бошланиши учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади. Аммо кейинги ҳафта, ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг