Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

11-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Жанубий Қозоқистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон Ўзбекистоннинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади. 

Бундай синоптик вазият натижасида бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

Эртага ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

Якшанба куни мамлакат ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.

Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ  атрофида бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина – 1-2 даражага пастдир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг