Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ 6486
image

Бугун, 6 март ва дам олиш байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади. 

Маълумотларга кўра, Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик кузатилади.

“Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×