Дам олиш кунлари Ўзбекистон “ёнади”

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.

Унга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлади. Момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир фақат айрим тоғли ҳудудларда, 12 июль куни эса Фарғона водийсида баъзи жойларда кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво 37–40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41–43 даражагача исийди. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 22–27 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 11–12 июль кунлари баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи 38–40 даража, кечаси эса 23–25 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг