Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Бугун, 18 март куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кучли бўлиши кутиляпти. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 4-7 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Эртага, 19 март куни фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик (асосан қор кўринишида) сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Якшанба куни республиканинг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда бироз қор кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даражани ташкил этади.

18-19 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Шу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

856

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг