Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши прогноз қилинди
Бу қизиқ
−
23 Июнь 2023
5279Эртага, 24 июнь куни республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 42-44 даража иссиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.
25 июнь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна 2-4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган 31-34 даражагача, жанубда баъзи жойларда 38-40 даражага пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат 15-18 даражагача пасаяди.
Бугун, 23 июнь куни жанубда ва чўл ҳудудларда, 24-25 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24-25 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 24-25 июнь июнь кунлари кечга томон ва куни шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 июнда 34-36 даража, 25 июнда 31-33 даража иссиқ бўлади.