Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
08 Ноябрь 2019 5602 1 дақиқа
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антитциклон чекинишни бошлайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади. Дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республика ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь