Дам олиш кунлари нам ва салқин ҳаво ҳарорати кузатилади

Бу қизиқ

image

Эртага, 6 май куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгиз ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди, бу май ойининг боши учун бўлган меъёрдан 3-5 даражага пастдир.

7 май куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даражагача пасаяди, кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.

Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. 6 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 май кунлари вақти-вақти билан момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Гидрометеорология момақалдироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг