Дам олиш кунлари меъёрдан 4-6 даража иссиқ об-ҳаво кузатилади
Бу қизиқ
−
17 Июль 2020
8968Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилади, бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Таъкидланишича, бугун, 17 июль куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Шу сабабдан марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь