Дам олиш кунлари меъёрдан 4-6 даража иссиқ об-ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилади, бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Таъкидланишича, бугун, 17 июль куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Шу сабабдан марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг