Дам олиш кунлари қуёш неча даражада қиздиради?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳафта давомида кузатилган қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Унда айтилишича, 2-4 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир. Аммо Ўзбекистоннинг метеорологик кузатувлари йилномасида айрим йиллар борки, ушбу йилларда ҳаво ҳарорати июн ойининг энг бошида 38-40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилган.

Республиканинг тоғли ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда ва чўл ҳудудларда 2 июнда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 2-4 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат 34-37 даража атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида жорий йилнинг ёз фасли қандай об-ҳаво билан ўтиши ҳамда унинг тахминий даражалари маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг