Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 31 март ҳамда эртага 1 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Якшанба, 2 апрель куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан циклон кириб келиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига нам ҳаво массалари кириб келади. Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

1-2 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, республика шимолида ва чўл ҳудудларида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.

31 март ва 2 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахт Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-27 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг