Июлнинг илк ҳафтаси нисбатан салқин об-ҳаво билан ўтади
Бу қизиқ
−
03 Июль 2023
6161Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган нисбатан салқин ҳаво массаси бугун, 3 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқала бошлайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача, жанубда эса 40 даража иссиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Жорий йилнинг 3-7 июль кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан 34-36 даража иссиқ атрофида бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь