Дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлларида ҳаракат бир томонлама бўлади
Фойдали
−
02 Февраль
3480Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига олиб борувчи айрим йўлларда ҳаракат бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган Амирсой, Белдерсой, Чимён каби дам олиш масканларида шанба-якшанба кунлари фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда юқорида саналган дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда ЙТҲ ва тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 57-километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни, 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати "бир томонлама" ташкил этилади.
Бундай йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) белгиси ўрнатилган. Шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (тақиқ ишораси) бўлади.
Йўл бўйлаб кетаверишда 4Р10 автомобиль йўли туташган қисмига, яъни Юсуфхона чорраҳасига етиб борилади. У ерда бир томонлама ҳаракат тугайди. Чорраҳадан 4Р10 йўлига бурилиб, дам олиш масканларидан ортга қайтиш мумкин.
LiveБарчаси