Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
12 Май 2023
9651Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгариб туради. Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда чанг- тўзонлари кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. 13 май куни ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 майда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ, 14 майда 28-33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 14-15 майда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирадарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. 13 май куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 май куни кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 14-15 майда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. 13 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 май куни кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ, 14-15 май кунлари эса 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. 13 май куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 май куни кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 14-15 майда эса кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудударида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.