Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна кўтариладими?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва якшанба куни 36–39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40–42 даражагача етади.

Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Бугун, 24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 34–36 даража, эртага, 25 июль куни кечаси 21–23 даража, кундузи 35–37 даража, 26 июль, якшанба куни кечаси 22–24 даража, кундузи 36–38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг