Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади
Бу қизиқ
−
07 Ноябрь 2025 7852 1 дақиқа
Ўзгидромет 8-9 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массалари чекинишда давом этади. Ҳаво ҳарорати аста секин кўтарилади. 8 ноябрь куни эса 14-17 даражагача, жанубда 18-20 даражагача исийди. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 1-3 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси