Даҳшатли қотиллик: Фарғонада ўғил пул учун ўз онасини ўлдирди
3-саҳифа
−
07 Май 10313 2 дақиқа
Фарғона вилоятида 29 ёшли ўғил пул сабаб келиб чиққан жанжал ортидан онасини болта билан ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Суд ҳужжатига кўра, воқеа юз берган куни соат 08:00 лар атрофида уч нафар ўғилнинг онаси бўлган марҳума аёл ҳамда унинг тўнғич фарзанди, яъни айбланувчи ўртасида пул муаммоси сабабли ўзаро тортишув бошланган. Жанжал давомида айбланувчи қўлида бўлган болта билан ўз онасининг бош қисмига бир неча маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Айбланувчи ҳаракатларини давом эттириб, шу ерда турган хўжалик пичоғи билан ерда ётган онасининг бош қисмини танасидан узиб олган. Шундан сўнг, у онасининг танасини томорқасининг бир четига, бош қисмини эса ҳожатхонанинг орқа томонига кўмиб қўйиб, ўзи яшириниш мақсадида воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан кўриб чиқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ариқдан сув ўтказиш масаласида чиққан жанжал ортидан ука ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдириб қўйган эди.
Live
Барчаси