Даҳшатли қотиллик! Эр хотини, 2 яшар қизи ва ўзини ўлдирди
Жамият
−
09 Январь 2020 23701 1 дақиқа
Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида шафқатсиз қотиллик юз берди. Эркак рафиқаси ва қизининг қотилига айланди ҳамда ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 8 январь куни соат 12:00 ларда Амударё тумани, Қипчоқ овулида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Д.нинг уйидан ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган қизининг жасади топилган. С.Д.нинг хотини 1995 йилда туғилган Ф.Ш.нинг юзини жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолдаги, вояга етмаган 2 ёшли қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари уй ётоқхонасидан топилган. омборхонадан хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб вафот этган ҳолдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов харакатлари олиб борилмокда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь