Даҳшат! Тонгада ерости вулқони отилди (видео)
Олам
−
16 Январь 2022
31920Бугун, 16 январь куни Австралиядан ғарбда Тинч океанида жойлашган Тонга давлатида Хунга Хаапай ерости вулқони отилди. Даҳшатли вулқон отилиши Австралия, Япония ва АҚШнинг ғарбий соҳилларида цунами хавфини юзага келтирди.
Вулқон отилиши оқибатида минтақада 7,4 балли зилзила қайд этилди. Вулқон кули ва ер қатлама 19,3 км масофагача сочилиб кетган.
Вулқондан кейин Тонга пойтахти Нукуалофага 1,22 метрли цунами тўлқини урилган. Одамлар ердан сувга, осмондан тутунга дуч келган. Нафас олиш қийинлашган. Табиий офат оқибатида қурбон ва жароҳатланганларни аниқлаш имкони бўлмаган. Негаки, орол билан алоқа узилиб қолган. ОАВдаги маълумотларга кўра, Тонга қироли Ахо-Эиту Тупоу VI саройдан эвакуация қилинган.
Вулқоннинг биринчи отилишидаги гумбурлаган овоз Тонгадан деярли 2,4 минг километр узоқликдаги Янги Зеландияда ҳам эшитилган. Цунами хавфи сабаб АҚШ расмийлари Аляска, Гавая ва ғарбий соҳилдаги туманларда яшовчи одамларни қирғоқдан узоқроқ туришга, тепаликларга кўтарилишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь