D витамини саратон касаллигининг олдини олиши исботланди
Бу қизиқ
−
03 Май
8378D витамини саратон касаллигининг олдини олишда самарали восита бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британия иммунобиологик лабораторияси раҳбари Каэтану Рейс э Соуза “Fox News” телеканалига маълум қилди.
Мутахассиснинг айтишича, сичқонлар устида синов ўтказилган бўлиб, кемирувчиларга D витаминига бой озуқа берилган. Натижада D витамини уларда саратонга қарши иммунитетни кучайтиргани аниқланган.
“Изланишлар натижаси ҳайратланарли. D витамини ичак микробиомини тартибга солиб, саратонга қарши иммунитет бактерияларининг кўпайиши учун қулай шарт-шароит яратди”, дейди эксперт.
Тадқиқотда иштирок этмаган нейро-онколог Шама Фарукнинг айтишича, D витамини натижалари келажакда саратон касаллигини даволаш ва олдини олишда янги ёндашувлар пайдо бўлишига ҳисса қўшади.
Маълумот учун, тадқиқотда нима учун D витамини ичак микробиомини яхшилашга ёрдам бериши исботланмаган.
Райҳона Улканбаева