Дэвид Коэн АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи бўлиши мумкин. У ким?

Олам 3673
image

АҚШ президентлигига номзод, демократ Жозеф Байден илгари Россияга қарши санкциялар устида ишлаган ва Москванинг сайловларга “аралашуви” ни текширган Дэвид Коэнни Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари этиб тайинламоқчи. Бу ҳақда “The New York Times” ёзмоқда. 

Аниқлик киритилишича, Байден ҳали якуний қарорга келмаган, бу бошқа лавозимларнинг тақсимланишига, хусусан, Адлия вазирлиги бошлиғи ва Пентагон раҳбарига боғлиқ. Бироқ, нашрнинг ёзишича, Байденнинг асосий маслаҳатчилари ушбу лавозимни Коэнга бериш лозимлигини билдиришган. Бундан ташқари, Миллий разведка раҳбари лавозимига номзод Эврил Хейнс ўз номзодини маъқуллади.

Майкл Моррелл Марказий разведка бошқармаси директори лавозимига иккинчи номзод бўлиб қолмоқда. Газетанинг ёзишича, Моррел Барак Обаманинг даврида департамент раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Бироқ баъзи қонунчилар унинг номзодига қарши, чунки илгари у қийноқларни ўз ичига олган дастурларни қўллаб-қувватлаган.

“The New York Times” нашри хабарига кўра, Коэн 2015-2017 йилларда Марказий разведка бошқармаси, Федераль қидирув бюроси (ФҚБ) ва АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан Трамп ғолиб чиққан 2016 йилги президентлик сайловларига аралашиш бўйича қўшма текширувда қатнашган. Бундан ташқари, у Молия вазирлигида ишлаётганда Россия ва Эронга қарши санкциялар билан боғлиқ масалаларни бошқарган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
t
×