COVID-19 ва жаҳон – сўнгги 24 соатда содир бўлган янгиликларнинг қисқа дайжести
Олам
−
03 Апрель 2020
10409Дунё бўйича сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар сони 77 000 га ошди ва беморлар сони 1 млн. дан кўпайди. 41 000 га яқин бемор касаллик сабаб оламдан ўтди. Бугунга қадар 205 та мамлакатда коронавирус аниқланди.
Ўзбекистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинган сони 205 нафарга етди. 25 бемор бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.
Россияда коронавирусга чалинганлар сони 3 548 нафарга етди. 235 бемор шифо топган бўлса, 30 нафари вафот этди. Мамлакатда энг кўп беморлар Москва шаҳри (2475) ва вилояти (177), Санкт-Петербург шаҳри (147) ва Кома Республикасида (56) қайд этилган.
АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони сўнгги 24 соат ичида рекорд даражада кўтарилди – 1169 нафар бемор. Қўшма Штатларда умумий ҳисобда инфекциядан кўз юмганлар сони жами 5926 кишига етди. Аввалги рекорд янгиланди. Ўшанда Италияда бир сутка ичида 969 бемор оламдан ўтган эди.
Мисрда коронавирусга чалинган фуқаролар сони кескин ошиб кетди. Бир суткада 86 нафар мисрликда коронавирус қайд этилди. 6 бемор ҳаёт билан видолашди. Мамлакатда умумий ҳисобда 865 одам инфекция билан зарарланган.
Буюк Британия ҳукумати дорихоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 300 миллион фунт стерлинг ажратди. "Молиявий ёрдам қийин вазиятларда дорихоналарнинг одамларга кўмак кўрсатиши учун ас қотади”, дейилади хабарда. Шунингдек, қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихоналар зиммасига юклатилган айрим вазифалар сонини қисқартирган.
Туркияда сўнгги 24 соат ичида инфекцияга чалинганлар сони 2 400 нафарга етди ва умумий ҳисобда 18 135 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан вафот этганлар эса 277 дан 356 нафарга ошди. Бугунгача 415 бемор шифо топди.
Жаҳоннинг бошқа давлатларида қуйидаги ҳолат: Украина карантин қоидаларини кучайтирди. Мамлакатда икки кишининг ёнма-ён юриши тақиқланди. Францияда эса инфекцияга чалинганлар сони 4503 нафарга етди. Бир кечаю кундузда 471 нафар бемор вафот этди. Италияда ҳам вазият оғирлигича қолмоқда. Мамлакатда сўнгги суткада 760 одам коронавирусга чалинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь