COVID-19: Ўзбекистонда касалланганлар 101 мингдан ошди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
04 Июнь 2021
4472Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 101 минг нафардан ортиб, касалликдан даволанганлар сони 97 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201 кишига ортиб, 101 198 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 12 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 17 нафари Самарқанд вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 12 нафари Хоразм вилоятида;
- 32 нафари Тошкент вилоятида;
- 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Наманган вилоятида 4 нафар;
- Самарқанд вилоятида 33 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
- Фарғона вилоятида 3 нафар;
- Хоразм вилоятида 4 нафар;
- Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97077 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023