Чорвоқ йўлида тирбандлик камаяди
Жамият
−
20 Август 2020
8924Тошкент вилоятида жойлашган серқатнов туристик зоналар бўлган Чарвой ва Амирсойга олиб борувчи йўлларда тирбандлик камаяди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков маълум қилди.
Маълумки, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлнинг торлиги сабаб у ерда тирбандликлар юзага келмоқда. Давруковнинг қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан шу йўлни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
“Шу билан бирга, сайёҳларга қулайлиқ яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади”, дейди раис ўринбосари.
Бундан ташқари, сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Амирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида қайта таъмирланиб ишга туширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь