Чироқчида 6 яшар болани машина уриб юборди. Бошқарувда ИИБ ходими бўлгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 февраль куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси жароҳатланди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 15:00 ларда “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган, 4Н-282 автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, 1-сонли мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда, ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, 6 ёшли Ф.Қ. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, автомобиль бошқарувида ички ишлар ходими бўлган. Аммо ЙҲХББ бу борада ҳеч қандай маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг