Чироқчида 3 киши ЙТҲ қурбони бўлди. Улардан бири 1 яшар бола

Жамият 3920
image

Кеча, 19 август куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида енгил автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашиши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ 19 август куни соат 18:30 ларда, Чироқчи туманидаги “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 38-километрида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Э. Nexia русумли автомобилни бошқариб келаётганда, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи О.С. бошқарувидаги Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Б.Э. ҳамда автомобилдаги йўловчилар 67 ёшли Б.Х. ва 1 яшар A.Н. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Howo русумли юк автомобиль йўловчиси О.Т. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×