Чирчиқдаги кимёвий заводда портлаш олдидан ёнғин чиққан – вилоят ИИББ

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг синтез цехида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот бериб, “MAXAM CHIRCHIQ” АЖга қарашли 5-заводда дастлаб ёнғин содир бўлгани, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш вужудга келганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.

Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берган.

Кимёвий заводдаги портлашда жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча ҳеч бир расмий идора маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин портлаш Чирчиқ

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг