Чирчиқда собиқ техникум бузилиб, ўрнига Хитой олийгоҳининг филиали очилади

Жамият

image
Ўзбекистон ерлари чет элликларга сотиб юборилаяптими? north_east

Ўзбекистон ерлари чет элликларга сотиб юборилаяптими?

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган собиқ техникум биноси бузилиб, унинг ўрнига Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Чирчиқ шаҳри Заковат кўчаси 2-уйда жойлашган собиқ техникум биноси анча йиллардан бери фойдаланилмасдан қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Ушбу объект ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

“Қарорга асосан Хитой Халқ Республикасининг “Soniya Group Limited” компанияси таъсисчилигида “Чирчиқ инновация гимназияси” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган. Жамият томонидан “Замонавий гимназия ташкил этиш” лойиҳасига 15,0 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши, 100 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ва 500 нафар Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи оилалар фарзандларининг сифатли таълим олиниши режалаштирилган”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, мазкур собиқ техникум биноси авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли “Чирчиқ Инновация Гимназияси” МЧЖнинг мурожаатига асосан Тошкент вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бино-иншоотлари визуал кўрикдан ўтказилиб, 2025 йил 16 январдаги 01/123-сонли хат орқали бинони бузилиши юзасидан хулоса берилган.

Шунингдек, собиқ техникум биноси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон қарорига асосан маданий мерос объектлари миллий рўйхатга киритилмаган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Чирчиқ собиқ техникум биноси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг