Чирчиқда Президент номидан фуқароларни чув туширган шахс қамалди
3-саҳифа
−
01 Октябрь 2021
11344Facebook’да Ўзбекистон Президенти номидан сохта аккаунт очиб фуқароларни фирибгарлик йўли билан пулини олган шахс қамалди, шунингдек, унга Интернет тармоғидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида яшовчи шахс Президент номидан очилган сохта аккаунт орқали фуқаролар билан мулоқотга киришган. Мулоқот чоғида у ўзини Президент Администрацияси раҳбари дея, таништирган.
Маълум бўлишича, фирибгар тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда кредит ажратиш бўйича амалий ёрдам беришини айтиб, улардан 50 минг сўмдан 1 миллион 500 минг сўмгача бўлган маблағни банк пластик картага туширган ҳолда ўзлаштирган.
Хабарда таъкидланишича, фирибгар асли сурхондарёлик бўлиб, у вақтинча Чирчиқ шаҳрида яшиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва 3 йилга Интернет тармоғидан фойдаланишни чеклаш жазоси қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь